Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, юқори ва олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот ва алоқаларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Германиянинг етакчи компаниялари билан савдо, сармоя, юқори технологиялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Германия томони Ўзбекистон билан сўнгги йилларда ўзаро манфаатли соҳаларда алоқалар фаоллашганини ижобий баҳолади.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Конструктив ва ишончли Ўзбекистон-Германия мулоқотини янада ривожлантиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди.