Учрашув Элчининг В.Норовга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланди. Ташқи сиёсат идораси раҳбари Элчига дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга томонларнинг ўзаро тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, парламентлараро дипломатияни ривожлантириш ва ТИВлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Мўғулистон делегациясининг иштироки юзасидан тегишли масалалар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.