Турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Ўзбекистон ва Ўмон сиёсий мулоқотни, жумладан, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, делегацияларнинг ташрифларини ўзаро асосда ташкил этиш орқали йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.
БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Элчи Ўмон ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳамда унинг самарали амалга оширилишини таъминлашда зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
Савдо-иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Ўмон инвестициясини жалб этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш зарурлигига эътибор қаратилди.
Томонлар маданий-гуманитар, илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги алмашинувларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.