Учрашувда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётган Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатлари ривожланишининг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.

Бўлажак учрашувлар жадвали, жумладан, Покистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак учрашувлар, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Покистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Покистоннинг халқаро майдонда, хусусан, БМТ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни, хусусан, икки мамлакат ўртасида имзоланган транзит ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасидаги келишувларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларигача ошириш юзасидан саъй-ҳаракатлари якдил эканлиги тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон томонлари маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр экани қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.