Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳрида вояга етган Владимир Шаманов мамлакатимиздаги ўзгаришлардан руҳланганини қуйидагича изҳор этди:

– Кейинги 2-3 йил ичида Ўзбекистонда бир неча бор бўлдим. Ҳар сафар келганимда ҳайратим ошади, яхши бир янгиликларни эшитиб, кўриб қувонаман. Гагарин шаҳрини олайлик. Бу шаҳар мен учун ғоят қадрдон гўша, иккинчи Ватаним. Шу ерда болалигим ўтди, вояга етдим, улғайдим. Бугунги Гагарин учун Президент Шавкат Мирзиёевга катта миннатдорлик билдираман. Ўзбек халқига ҳурматим чексиз. Шу боис, кейинги йилларда Ўзбекистондаги яхши ўзгаришлар, туб ислоҳотларни кузатиб ҳам қувонаман, ҳам фахрланаман. Шавкат Мирзиёев мамлакат ёшлари таълим-тарбиясига, илм-фан тараққиётига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс эпкини бошланганидан ҳам яхши хабардормиз. Сизларга фақат олға юришни, залворли марраларни забт этишни тилаб қоламан.