Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Ш.С. яшаш жойида эҳтиётсизлиги оқибатида оғир тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилади. У шифохонада 3 маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, қийин молиявий аҳволда қолади.

Владивосток шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ушбу юртдошларимиз мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди.