Ҳолат аниқланган заҳоти Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхоналари ходимлари жабрланувчилар билан тезкор алоқа ўрнатиб, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консули Юсуф Кабулжанов.
Унинг таъкидлашича, фуқароларимиз томонидан Владивосток шаҳар Ички ишлар бошқармасига расмий ариза топширилган. Масала юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси ҳамда Приморск ўлкаси прокуратурасига тегишли ноталар йўлланган.
Маълумотда қайд этилишича, мазкур воқеа Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ вакилларини хабарларни нотўғри талқин қилмасликка, фақат расмий маълумотлар асосида тарқатишга чақирди.