Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан Вобкент тумани ҳокимлиги, Бухоро вилояти Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва қатор мутасадди ташкилотлар иштирокида INNOWOMENWEEK ҳафталиги ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Вобкент туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ушбу ҳафталикка старт берилди.
Вобкент тумани хотин-қизларининг инновацион ҳафталигида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан аниқланган, туманнинг 44 та маҳалларида истиқомат қилувчи 200 дан зиёд касб-ҳунар ўрганмоқчи бўлаётган ҳамда тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва фермерлик фаолиятини бошлашни режалаштирган, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар иштирок этишмоқда.