Ҳолат юзасидан қилинган мурожаатни тезкорлик билан ўрганиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу шаҳардаги вакили воқеа жойига етиб борди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили аралашуви билан иш берувчи корхона раҳбари юртдошларимизнинг паспортларини ва 160 минг рубл иш ҳақларини қайтарди. Иш бошқарувчининг хатти-ҳаракатлари эса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, юртдошларимиз вокзалга олиб бориб қўйилди ва Волгоград-Самарқанд йўналишида поезд учун чипталар олиб беришга кўмаклашилди.