2023 йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00ларда, 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли «Некция-3» русумли автомашина билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга ўзини киракаш деб таништиради.
Қизни уйига олиб боришини айтиб, алдаб ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетади.
Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўяди. Машинани эса Оқдарё тумани Бошдархон МФЙ, Янги обод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетади. Шу сабабли автомашинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтда қиз машинадан тушиб, қочиб кетади ва шу ердаги одамлардан ёрдам сўрайди.
Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.