Мазкур олий ўқув юртини бу йили Кончилик иши, металлургия ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби мутахассисликлари бўйича 72 нафар талаба тамомлади. Улардан 4 нафари аълочи сифатида эътироф этилди.
Тадбир иштирокчилари эътиборига филиалнинг ташкил етилиши ва тарихига оид видеофильм намойиш етилди.
Тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов, МТТУ МИСиС ректори Алевтина Черникова, МТТУ МИСиС Олмалиқ шаҳридаги филиали директори Фарҳодбек Умаров ва ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Ҳурсанов ҳамда мамлакатимизнинг кон-металлургия саноати соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок етишди.
Тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек устозларга ҳам миннатдорчилик изҳор етилди.
Сўнгра, ҳар бир талабага тантанали равишда диплом топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли эстрада хонандалари Равшан Собиров ва Лоланинг шўх-шодон тароналари барчани рақсга чорлади.
Айниқса, бир қатор халқаро танловлар лауреати ва ғолиби бўлган «Еделвейс» халқ ансамблининг турфа хил рақслари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тадбир давомида турли хил танловлар ва флешмоблар талабаларга ўзига хос совға бўлди.