Учрашув доирасида томонлар ўртасида қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, «Wargaming» компанияси вакиллари Ўзбекистон IT бозорига катта қизиқиш билдириб, дастурловчилар учун ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, АКТ вазирлиги раҳбарияти ушбу масалада кўмак беришга тайёрлигини билдирди. Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий IT компаниялар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, IT Парк резидентлари бўлган хорижий компанияларга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади, уларга ташкилий кўмак берилади, жумладан, тайёр инфратузилма ҳам тақдим этилади. Янада қулайлик яратиш мақсадида «IT visa» тизими жорий қилинди. Мазкур тизим IT мутахассис ва унинг оила аъзолари учун визаларни тез олиш имкон беради.

Малумот учун:

«Wargaming» - бу Беларус хусусий компанияси ҳисобланиб, компьютер ўйинларини яратиш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири. Компания 15 дан зиёд турли платформаларга мўлжалланган ўйинларни ишлаб чиққан.

Улар орасида World of Tanks ва World of Warplanes компьютер ўйинлари энг оммалашган бўлиб, уларнинг аудиторияси 200 миллион фойдаланувчидан ошади.

Компанияда ҳозирда 5000 дан ортиқ ходим ишлайди. Компаниянинг ваколатхоналари Беларус, Россия, Украина, Кипр, АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Австралия, Сингапур, Япония ва Тайванда жойлашган.