Супер енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев янгиланган рейтингдан чиқиб кетди.

Шу тариқа, рейтингда 9 нафар боксчимиз қолди:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 15-ўринни банд этиб турибди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 5 поғона юқорилаб 13-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов бир поғона пастлаб 8-ўринни банд этди;

Яримўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов 3 поғона кўтарилиб 15-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов бир поғона пастлаб, 31-ўринга жойлашди;

Суперенгил вазн (63,5 кг):  Ботир Аҳмедов 3 поғона пастлаб 33-ўринга жойлашди;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 7-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона юқорилаб 4-ўринни банд қилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 5-ўрин.