Рейтингдан 7 нафар боксчимиз ўрин олган:

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринда;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярименгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўринни эгаллади (ўтган ойда 7-ўрин);

Отабек Холматов (ярименгил вазн тоифаси - 57,1 кг) ўтган ойдагидаги сингари 14-ўринга жойлашди;

Шоҳжаҳон Эргашев (суперенгил вазн тоифаси - 63,5 кг) 3-ўрин (ўтган ойда 4-ўрин);

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 7-ўринга жойлашди;

Исроил Мадримов (суперярим ўрта вазн тоифаси - 69,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 13-ўринни банд этди;

Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўрин.