Унда Инновацион ривожланиш агентлигининг Инновацион ривожланиш стратегияси ва Глобал инновацион индекс бўлими масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

Учрашув доирасида Халқаро индекслар, хусусан Глобал инновацион индексга алоҳида тўхталиб ўтилди. ГИИ кенг қамровли индекс бўлиб, у мамлакат тараққиётини 81 та индикатор бўйича баҳолайди. Мамлакатларни бугунги ўзгарувчан иқтисодиёт ва глобал инфляция каби муаммолардан олиб чиқишнинг энг оптимал ечими инновацияларни ривожлантиришдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон бугунга келиб Глобал инновациялар индексида яхши натижаларни кўрсатиб келишига қарамай соҳада ечимини топиш зарур бўлган масалалар кўплиги таъкидлаб ўтилди. Компания экспертлари томонидан ГИИ даги 47 индикатор танлаб олиниб, улар бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

«Whiteshield Partners» компанияси томонидан ишлаб чиқилган Халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича стратегия амалиётга жорий этилса, мамлакатимиз 2025 йилга келиб ГИИ да 61-ўринга чиқиши тахмин қилиняпти. Учрашув якунида Антонио Сомма Ўзбекистон инновацион экотизимини ривожлантириш ва Глобал инновациялар индексидаги мамлакатимиз ўрнини юксалтиришда ҳамкорликка тайёрлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш агентлиги матбуот хизмати.