Airbus А321 нео самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойидан бошлаб «WizzAir» Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
WizzAir — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра WizzAir авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.