Вице-президент Камала Ҳаррисдан кичик фарқ билан ўзиб кетди – 47 фоизга қарши 45 фоиз.

The Wall Street Journal газетаси томонидан ўтказилган янги сўров маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Сўров Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш 8 пунктга, 42 фоизгача тушганини кўрсатди. Айни пайтда Трампда вазият яхшиланди, унинг маъқуллаш рейтинги 52 фоизни ташкил этди ва бу унга Ҳаррисдан 4 тўрт пункт устунлик келтирди.

Сайлов кампанияси давомида Трамп сайловчилар эътиборини тортган муҳожирлик сиёсатига эътиборини кучайтирди. Трамп Ҳаррисни иқтисод бўйича 12 пункт, муҳозирлик бўйича 15 пункт ортда қолдирмоқда.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан Дональд Трамп номзод сифатида иштирок қилади. Демократик партиядан амалдаги президент Жо Байден номзод бўлиши тахмин қилинган эди. Бироқ 21 июль куни у давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун курашмаслигини маълум қилди ва вице-президент Камала Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради report.az.