«У 100 фоиз, расман нафақада. Сенинг қандай ҳаракат қилишингни кўриш ажойиб эди. Барчаси учун раҳмат. Кейинги ҳаётингдан завқ ол дўстим», - деб хабар қолдирди Уайт.

Нурмагомбетов буни тасдиқлади, Дэйн Уайт миннатдорчилик изҳор қилиб, мухлисларнинг унинг қарорини қабул қилишига умид билдирди: «Дэйн Уайт, менинг ўзимни юзага чиқар олишим учун яратилган имконият учун сенга ва UFC гуруҳининг барча аъзоларига катта раҳмат. Сизлар спортнинг бу тури туфайли кўпчиликнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юбордиларинг. Дэйн, менга бўлган муносабатингни ҳеч қачон унутмайман, отам ҳам унутмаган, менинг ўғилларим ҳам сени унутмайди».

Нурмагомбетов аралаш яккакурашларнинг 29та жангида 29 маротаба ғалаба қозонди. У ўтган йил октябрда америкалик Джастин Гетжи билан бўлиб ўтган енгил вазндаги жангда UFC унвонини муносиб ҳимоя қилди, деб хабар беради РИА Новости.