Дастлаб хакерлар компаниянинг 14 мингга яқин мижозларининг шахсий маълумотларини қўлга киритган. Бунинг учун улар бошқа сайтларни бузиб киришдан кейин олинган электрон почта ва пароллардан фойдаланган. Кейинчалик хакерлар “ДНК-қариндошлар” функцияси ёқилган фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳам эгаллаб олишди. Унинг ёрдамида 23andMeнинг мижозларининг генетик профилларини солиштириш мумкин. Шу тариқа улар 6,9 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотларига эга бўлишди – бу барча рўйхатдан ўтган 23andMe мижозларининг деярли ярми дегани.

Ўғирланган маълумотларга исмлар, қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар, туғилган сана, жойлашув, фотосуратлар, манзиллар ва бошқалар киради.

Хабарларга кўра, ўғирланган 23andM мижозлар маълумотларини сотиб олишни таклиф қилувчи рекламалар октябрь ойида хакерлик форумларида пайдо бўла бошлаган. Уларнинг нархи 1 доллардан 10 долларгача бўлган. Кейинчалик хакерлар ўғирланган маълумотлар орасида “АҚШ ва Ғарбий Европадаги баъзи бой одамлар” ҳақида маълумот борлиги ҳақида хабар тарқатди.

Компания хакерларнинг маълумотларни қўлга киритишига мижозлар аллақачон бузилган паролларни қайта ишлатиши сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради korrespondent.net.