Кибержиноятчи ижтимоий тармоқдаги шикоятлар тизимидан фойдаланган ҳолда аккаунтларни махсус дастур орқали сунъий равишда ўчириб ташланишига эришмоқда.

Хакерлар гуруҳи қўллаётган ушбу ноқонуний услуб "Ban as a Service" деб аталиб, бунда кўп сонли шикоятлар сабабли "Instagrаm" ижтимоий тармоғидаги аккаунтни автоматик равишда ўчирилишига сабаб бўлмоқда.

Хакерлар "Instagrаm"даги аккаунтни йўқ қилинишига эришганидан сўнг, уни тиклаб бериш учун 5 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Талаб қилинган пулларни қўлга киритган хакерлар гуруҳи ўз ваъдасини бажармайди ва ушбу жараённи бир неча бор такрорлаб жабрланувчидан иложи борича кўпроқ пул ундириб олишга ҳаракат қилади.

Кибержиноятчилар асосан кўп сонли обуначилари мавжуд аёлларнинг аккаунтларини эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бунинг асосий сабаби сифатида эса, аёллар томонидан жойланган контентларда тақиқланган мазмундаги матнлар ёки тасвирлар мавжуд бўлиши таъкидланган.