Ҳужжат билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар рўйхати тасдиқланди, улар орасида қуйидагилар бор:

- давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни таъсис тўғрисида қарор қабул қилиш;

- шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш;

- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш (ваколатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда).

Шунингдек, бундан буён:

- маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;

- НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифалар Кенгашлар ва ҳокимликлар ўртасида аниқ белгиланади;

- НҲҲда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича ҳокимликлар органлари масъул ҳисобланади.

2024 йил 1 июлга қадар маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестри ишлаб чиқилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 6 февралдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.