Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.
Бунга мисол тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ўтган 2023 йил давомида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашда амалга оширган ишларида қарайдиган бўлсак 2023 йилнинг 12 ой давомида Қоракўл туман аҳолисидан
6317 та масалага оид мурожаат келиб тушган. Шундан Халқ қабулхонаси назоратидаги 2387 та мурожаатларнинг 1183 таси 49.5 фоиз мурожаатлар ижобий ҳал қилиниши таъминланган.
Мисол учун У.Каримова уйига электр энергия билан таъминлаш учун 2 дона сим устун билан таъминлаш масаласида 2020 йилдан бери туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиб келсада муаммо ҳал қилиб берилмаган. Натижада фуқаро Халқ қабулхонасига мурожаат қилишга мажубур бўлган .Халқ қабулхонаси томонидан фуқаронинг мурожаатини назоратга олиб электр энергия таъминоти билан таъминлаш мақсадида 2 дона симустун ўрнатиб берилишини таъминлаб фуқаронинг розилиги олинган.
Яна бир мисол И.Шомуродов тумандаги Аликахўжа МФЙга тиббиёт континери ўрнатиб берилиб контейнери фаолияти иш бошлаши юзасидан тумандаги тегишли ташкилотларга мурожаат қилганлиги, аммо 2-3 ойдан буён натижа бўлмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати тегишли ходимлар билан жойида ўрганиб чиқиб махаллага тиббиёт контейнерини ўрнатилиши таъминланди.
Туман аҳолисидан асосан 18 ёшдан катталар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам (259 та ), иш билан таъминлаш (274 та), моддий ёрдам ҳомийлик (392 та), электр энергия таъминоти (415 та), Йўл инфратузилмасини яхшилаш (185 та), Алимент ва қарз ундуриш (315 та), ҳуқуқбузарлик юзасидан (452 та), Ер муносабатларига оид масалалар (216 та), уй-жой билан таъминлаш (124 та), Меҳнат шартномаси асоссиз бекор қилиш ва хўжалик юритувчи субъектлар (тадбиркорлар, нодавлат корхоналар) томонидан иш ҳақи берилмаётганлиги (248 та) каби масалаларда мурожаатлар келиб тушган.
Бундан ташқари Халқ қабулхонаси томонидан аҳолининг муаммоларига қисқа вақт режимида ўз ечим топиш мақсадида сектор рахбарларининг махаллаларда оммавий сайёр қабуллари ўтказилиши таъминланди
Сектор рахбарлари билан тумандаги 50 та МФЙларда жами 251 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилди Ўтказилган қабуллар жараёнида 1455 та муаммоли масалалар қабул қилиниб, 1273 та мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб 180 та мурожаатга ҳуқуқий маълумот бериш ва тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган, 41 та мурожаатга тушунтириш берилган
Хусусан ижобий ечимини топган масалаларга сохалар кесимида қарайдиган бўлсак 174 таси бандлик, 102 таси соғликни сақлаш, 115 таси ички йўлларни таъмирлаш, 44 таси қурилиш сохасига оид, 153 таси моддий ёрдам ташкил қилади.
Мисол учун туман прокурори 2-сектор рахбари билан Региҳайдар МФЙда ўтказилган оммавий қабул жараёнида А.Орипов ўрикзор кўчасидаги катта кучланишли трансформатор истемолчи сонини ошиши натижаси электр кучланиш пастлиги бўлаётганлиги масаласидаги мурожаатига асосан ўрикзор кўчасидаги КТП-63 трансформаторга қўшимча 63/6 трансформатор ўрнатиб электр кучланиш яхшилаб берилди.
Ҳудудларда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар ҳамда хонадонма-хонадон юриб аҳолининг мавжуд муаммоларини аниқлаб уларга қисқа вақт режимида ечим топилганлиги натижасида мурожаатлар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 674 тага ёки 10 фоизга камайишга эришилган.
Юқоридаги маълумотлардан шуни биламизки, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хулоса қилиб айтганда, Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.
Авлиёқул Оққиев
Ўзбекиситон Республикаси Президентининг
Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири