Сўров натижаларига биринчи бешлик:  1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%), 2-ўрин — Sevimli (9,6%), 3-ўрин — My5 (9,4%), 4-ўрин — Milliy TV (6,9%), 5-ўрин — Futbol TV (6,8%).

Миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлар таҳлили шуни кўрсатдики, биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Шунингдек, телеканаллар ахборот дастурларининг ҳам фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Унга кўра, биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar) информацион дастурларидан иборат бўлди.