Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов пойтахтимиздаги 47-сон оилавий поликлиникасида коронавирус инфекциясига қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида Шерзод Шерматов ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасининг 1-босқичини қабул қилди.