Озиқ - овқат хавфсизлиги бўйича 7 - 8 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган халқаро анжуман иштирокчилари - Қозоғистон Республикаси Биотехнология институти лаборатория мудири Нургул Раиссова, Карантин ва ўсимлик ҳимояси илмий тадқиқот институтидан Надира Султанова, Россия Федерал тадқиқот марказидан Светлана Виноградова, Тожикистон Республикаси Абу али ибн Сино номидаги тиббиёт университетидан Маҳмали Гулов ва Ўсимлик генетикаси институтидан Қурбонали Партоевлар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар дастлаб университет ректори, профессор Юнусов билан қабулида бўлишди. Мулоқот давомида анжуман иштирокчилари конференция таассуротлари, муҳокама этилган масалалар ва ўзлари фаолият олиб борадиган таълим муассасалари хусусида, шунингдек айни йўналишларда СамДВМЧБУ билан илмий - амалий хамкорликни йўлга қўйиш борасидаги фикр - мулоҳазалар билан ўртоқлашди.

Шунингдек, ҳорижий мутахассислар Университет Биотехнология кафедраси ўқув лабораториялари иш фаолияти билан танишдилар.

Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Биотехнология институтидан Нургул Раиссова ва Россия Федерал тадқиқот марказидан Светлана Виноградовалар билан илмий тадқиқот, гранд лойиҳалар ва кафедранинг ёш профессор ўқитувчилари, мустақил тадқиқотчилари ҳамда докторантларини илмий стажировка ўташ бўйича фикрлар алмашинди ва шартномалар имзоланди.

Келгусида Озиқ- овқат хавфсизлиги муаммоларини ечишда биотехнологик усуллардан фойдаланган ҳолда халқаро илмий, амалий- фундаментал лойиҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

Минтақада аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда амалга оширилаётган ишлар борасида тажриба алмашинувларни назарда тутувчи икки томонлама шартнома ва келишувлар, шунингдек лойиҳаларни амалиётга жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама этилди.