Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
ХЭА Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) таркибидаги автоном халқаро орган ҳисобланади. У энергия ресурслари ва энергия хизматларига бўлган талаб ва таклифнинг глобал тузилмасини такомиллаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун консалтинг ташкилоти сифатида фаолият юритади.
Айтиш жоиз, “EU4Energy” дастури доирасида ХЭА Шарқий ҳамкорлик ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган дастурни амалга оширмоқда. Дастурнинг мақсади барқарор энергия сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлашдан иборат.
ХЭА делегацияси Тошкентга ташрифи давомида давлат органлари, идоралар, шунингдек, компаниялар вакиллари билан норасмий учрашувлар ўтказиб, энергетика соҳасидаги айрим масалалар муҳокама қилинди.
14 та мавзу бўйича ўтказилган муҳокамада 24 та вазирлик, идора ва корхоналардан 70 нафар вакил иштирок этди.
Ўзбекистоннинг энергетика сиёсатини чуқур таҳлил қилиш ХЭА томонидан уч босқичда олиб борилмоқда ва бу мамлакат ҳукумати раҳбарлигида амалга оширилмоқда.
Натижалар асосида 2022 йилнинг июль ойида якуний тавсиялар ишлаб чиқилади.