Ўн йилда бир марта ташкил этиладиган глобал форумга бу йил Тошкент мезбонлик қилмоқда. Келгуси йилларда дунёда мактабгача таълимни ривожлантириш векторини аниқлашга қаратилган кенг кўламли тадбирда 2500 га яқин меҳмонлар, жумладан, 70 дан ортиқ тегишли вазирлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон географияси ва тарихи бизга Самарқанд, Бухоро, Хива каби дунёга машҳур шаҳарларни берган мамлакатдир. Қадим замонлардан бери у илмий билимларга бўлган иштиёқ билан ажралиб турарди, унинг рамзлари Абу Али ибн Сино ва Ал-Хоразмий эди, биз уларга алгебра фанидан қарздормиз. Шундай қилиб, етакчилик анъаналари таълимга содиқлик билан бирлаштирилган. Президент Мирзиёев мактабгача таълим ва болаларга ғамхўрлик қилишни устувор вазифа қилиб қўйиб, бир неча йил ичида мактабгача таълим муассасаларини қамраб олиш кўрсаткичини 2017 йилдаги 27 фоиздан 2021 йилда 67 фоизга кўтарди”, — деди Азуле хоним.
Эслатиб ўтамиз, ОЭСР, ЮНИСЕФ Жаҳон банки ва миллий статистика агентликлари маълумотларини ўрганган RGCA халқаро тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш динамикаси бўйича ўсиш бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Одри Азуле ўз нутқида болаларнинг эрта ривожланишида ҳукуматларнинг иштироки бўйича ютуқларни қайд этиб, бир қатор давлатлар орқада қолганига ҳам ишора қилди, бу эса умумий саъй-ҳаракатлар билан бартараф этилиши керак.
“Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг 2022 йилни таълимга сафарбарлик йилига айлантириш ҳақидаги қатъий қароридан келиб чиқиб, дунёга хабар юбориш имконияти мавжуд. Мана, Тошкентда биз яшамоқчи бўлган жамият – ўз фарзандлари ҳақида қайғурадиган, уларга тўғри йўл кўрсатувчи ва уларга муносиб эътибор қаратадиган жамият моделини белгилашимиз керак”, — деди ЮНЕСКО раҳбари ўз нутқини якунлаб.
16-ноябр куни анжуманнинг якуний ҳужжати – 2030-йилгача мактабгача таълим соҳасидаги халқаро кун тартибини белгиловчи Тошкент декларацияси қабул қилинади. Якуний ҳужжат конференция доирасидаги маслаҳат жараёни давомида тайёрланади, БМТнинг олтита расмий тилига таржима қилинади ва ЮНЕСКОга аъзо барча давлатларга тарқатилади.