– Бугунги кунда кактусларимнинг тури 1200 ҳилдан зиёд. Буларнинг энг қариси 61 ёшда. Aна ўша кактусимни 100 миллионга ҳам сотмайман, чунки у бебаҳо.
Фестивал давомида яна бир қанча гулчилар гулларининг гўзаллиги билан келган меҳмонларни ҳушнуд қилишди. Улар орасида 400, 300, 500 ҳилдан зиёд гулларни парвариш қилаётганлар жуда кўп.