Халқаро гуллар фестивалининг 60-юбилейи доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида "Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.