Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом ва ҳайкалтарошлар – Иброҳим Валихўжаев, Улаш Ураков, Норхўроз Қурбонов, Тўлаган Ёрқул иштирок этаяпти.  

CNN Türk телеканали хабарига кўра, яратилган ҳайкаллар Истанбул Малтепе туманининг  турли маҳаллаларида муносиб кўрилган жойларда ўрнатилади.

— Санъат – дўстлик кўпригидир. Дўст, қардош бўлган икки ўлка - Ўзбекистон ва Туркиянинг  бир-бирига яқин бўлиши, мана шундай симпозиумда  қатнашиб, биргаликда ижод қилиш бизни мамнун этади. Келгусида ҳали кўплаб ижодий лойиҳаларни амалга ошириш режамиз бор, — дейди Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, рангтасвирчи рассом И.Валихўжаев.

Бугун, 7 октябрь куни рассом И.Валихўжаевнинг  шахсий кўргазмасининг очилиши режалаширилган.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири