Ҳамкорлик учрашувида Олган Бекар Ўзбекистоннинг 2022 йилда икки томонлама ҳамкорлиги доирасида айнан ёшлар сиёсати соҳасида Ёшлар ишлари агентлиги билан Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ҳамкорликда самарали ишлар олиб борилишига ишонч билдирди ва ҳамкорликка тайёр эканликларини айтди.

Ундан ташқари учрашувда талаба ёшлар алмашинув дастури, ёшларга янги таълим грантлари тақдим этиш, Турк ва Ўзбек тили ўқитишни оммалаштириш, ёзги ёшлар оромгоҳларини ташкил этиш, архитектура ва дизайн йўналиши бўйича яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, икки давлат ёшлари ўртасида ахборот технологиялари, медиа, тадбиркорлик, фан, таълим, маданият йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан келишиб олинди.