2017-2021 йилларда Мактабгача таълим вазирлиги ва хорижий ҳамкорлар ўртасида Ўзбекистон Республикада мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган 50 дан ортиқ меморандумлар ва келишувлар имзоланди.
Мактабгача таълим вазирлиги Корея Республикаси, Цингапур, Хитой Халқ Республикаси, Япония, АҚШ ва Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қиляпти. Шу билан бирга халқаро ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, UNICEF, UNESCO, JICA, KOICA, TIKA, Жаҳон банки гуруҳи, Саудия тараққиёт жамғармаси, «Россотрудничество» ва бошқа халқаро молия институтлари шулар жумласидандир.
Мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида, Мактабгача таълим вазирлиги хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳаларни амалга оширади, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Ўтган давр мобайнида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан
хорижий ҳамкорлар билан 150,85 миллион долларга тенг бўлган маблағларни жалб этиш бўйича келишувларга эришилди. Улардан 73,85 миллион доллар Жаҳон банкидан, 28,0 миллион доллари Корея Республикасидан, 21,0 миллион доллар АҚШдан, 12,0 миллион доллар Россиянинг Лукойл компаниясидан ҳамда 16 миллион доллар бошқа халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтларига тўғри келади.