Учрашувда 9 июлда муддатидан илгари бўлиб ўтган Президент сайлови жараёнлари қизғин муҳокама этилди. Ўз навбатида, Эва Эрнст-Дзедзич мамлакатимизда Президент сайлови муваффақиятли ўтганини қайд этиб, овоз бериш куни у Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида бўлганини, сайловчиларнинг кўплигини, уларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этганини алоҳида эътироф этди.
Д. Ташмухамедова Эва Эрнст-Дзедзичга Ўзбекистонда Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланган Ўзбекистон-Австрия муносабатлари ижобий динамика намоён этаётганини таъкидлади.
Учрашувда томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, таълим, иқтисодиёт, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Халқаро кузатувчи сайловчиларнинг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этганини алоҳида эътироф этди
Жорий йил 10 июлда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ташмухамедова Австрия Парламенти Миллий кенгаши депутати, “Австрия – Марказий Осиё” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Эва Эрнст-Дзедзич билан учрашди.
Дунё нефть захиралари қаерда тўпланган?
- Брюсселда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи таҳлил марказларининг биринчи форуми бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
- Андижон ва Наманганда ҳавони ифлослантираётган корхоналарга чора кўрилди
- Ўзбекистонда 1 ноябрдан гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши янги босқич бошланади
- Қувайтда ўзбекистонлик электр муҳандислари учун ойига 2 400 долларгача маош таклиф этилмоқда