Унда энг юқори натижаларни қайд этган ўқувчилар терма жамоа аъзосига айланди. 

2020 йилнинг 21-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан масофавий тарзда ўтказилиши режалаштирилган 61-Халқаро олимпиадасида Ўзбекистон шарафини қуйидаги 6 нафар ўқувчи ҳимоя қилади: 

1 . Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5-ИДУМ 10-синф;

2. Жаҳонгир Норбоев — Бухоро вилояти, Пешку тумани 18-мактаб 11-синф;

3. Шаҳбоз Ҳасанов — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани Қоракўл АЛ 2-курс;

4. Иброҳим Мирғиёсов — Наманган вилояти, Наманган шаҳри НамДУ АЛ 2-курс;

5. Муҳаммадризо Мажидов — Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Президент мактаби 9-синф;

6. Элдор Нейматов — Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-ИДУМ 11-синф;

Халқаро математика олимпиадасида иштирокчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш учун ҳар куни 3 тадан масала берилиб, 4,5 соат вакт ажратилади. Ҳар бир масала 7 баллдан баҳоланади. 61-ХМО натижалари 28 сентябрь куни маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли халқаро олимпиадаларда олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритган ўқувчилар ҳамда уларни тайёрлаган ўқитувчилари Президент қарорига мувофиқ пул мукофотлари билан тақдирланади.