Ушбу қўлланмада “Ўзбекистон” туризм брендининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Иббоцоннинг машҳур Регистон майдонида жойлашган, ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган Самарқанднинг учта диний-меъморий ёдгорликларидан бири – “Тиллакори” мадрасаси ҳақидаги мақоласи ўрин олган.
“Тиллакори” мадрасаси Ватикандаги Aвлиё Пётр соборига муқобилдир” – шу сўзлар билан муаллиф ўз мақоласида мадрасанинг хусусиятларини тасвирлай бошлайди. Мақолада Софи Иббоцон Тиллакори тарихини батафсил ёритади – “ХVII аср ўрталарида шайбонийлар саркардаси Олчин Ялангтўш Баҳодир томонидан қурилган Тиллакори Регистондаги энг янги, энг катта ва энг мураккаб иншоотдир.
Мадрасанинг номи ўз ҳовлиси ичидаги масжид билан боғлиқ: Тиллакори “олтин билан қопланган” деган маънони англатади, бу бинонинг ялтираб турган зарҳал гумбази ва деворларига ишорадир. Aлбатта, авлиё Пётрнинг гумбази баландроқ, лекин Тиллакорининг ҳашамати шу қадар зўрки, бошингиз айланиб кетади”. Шу билан бирга, таъкидланишича, “мутлақ муҳташамлик ҳақида гап кетганда, кўзни қамаштирувчи мадраса собордан кўра устунликка эга”.
Қуйидаги ҳавола орқали мақола ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин: