Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ва кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди.
Ўз навбатида Эндрю Парсонс ҳам Ўзбекистонга илк ташрифи бу қадар илиқ бошланганидан мамнун эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Паралимпия қўмитаси президентининг юртимизга расмий ташрифи 2 октябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати