Бундай вазиятларда бошқа транспортлар орқали почта жўнатмаларини юборилишига эхтиёж ортиши кузатилади. Бугунги кунда «Ўзбекистон почтаси» АЖ, Тожикистон Республикасига халкаро почта алмашинувларини ер усти транспорти орқали ўтказиш мақсадида «Тожикистон почтаси» АЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон орқали Тожикистонга халқаро почта транзити алмашинувини йўлга қўйди. Эндилик Тожикистонга ҳалқаро почта жўнатмаларининг кириш таъминланиб, транзити алмашинуви доимий равишда амалга оширилади.
Ҳамкорлик натижасида, «Ўзбекистон почтаси» АЖ «Тожикистон почтаси» АЖ билан халқаро почта жўнатмалар транзит алмашинувини янада кенгайтирилади ва бу халқаро почта жўнатмаларини тўхтаб қолгани билан боғлиқ муаммоларни қисман бўлсада, бартараф этилишига ёрдам беради.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан 32 та давлатга фақат ер усти транспорти йўналишида халқаро почта жўнатмалари етказиб берилмоқда. «Ўзбекистон почтаси» АЖ бошқа давлатлардан барча турдаги почта жўнатмаларини санитария-эпидемиологик жиҳатдан уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилмоқда.