Ташриф аввалида хорижий делегация Нотариал палата раҳбарияти ва Бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашди.
Учрашувда қисқа давр ичида Ўзбекистонда нотариат соҳаси тубдан янгиланганлиги, 1,5 йил ичида 99, 9 фоиз нотариуслар давлат нотариуси мақомидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар мақомига ўтганлиги, нотариат соҳасини рақамлаштириш тобора такомиллашиб бораётганлиги, ўтказилаётган ислоҳотлар туфайли нотариусларнинг аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиши ҳамда аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратилгани ҳақида тақдимот ўтказилди.
ХНИга аъзо бўлишдан мақсад - миллий нотариат тизимини ислоҳ қилиш доирасида уни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда лотин нотариат моделидаги давлатларнинг илғор тажрибаларини қўллаш чоралари кўрилади.
Халқаро нотариуслар иттифоқига қўшилиш орқали лотин нотариал моделининг халқаро стандартлари ва илғор тажрибаларини имплементация қилиш белгиланган.
Меҳмонлар Халқаро нотариуслар иттифоқининг фаолияти ҳақида маълумот берди, шу билан биргаликда, Ўзбекистон нотариатининг илк қадамлариданоқ муваффақиятли амалга оширган қадамлари, бунинг натижаси ўлароқ соҳада ислоҳотлар халқаро майдонда ривожланган давлатлар нотариал палаталари билан деярли бир хил кетаётганлиги эътироф этди.