Тадбир Озарбайжон Республикаси фан ва таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Англия, Швеция, Эстония каби 10 дан ортиқ мамлакатлардан 1 520 нафар ўқувчи 11 та йўналишда рақобатлашиш учун иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кўмагида STEAM ва робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси номидан 9 нафар 4-11-синф ўқувчилари 3 та йўналишда қатнашмоқда.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад — янги ғояларни амалга ошириш, инновацион ечимларни ўрганиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва улар ўртасида янги ҳамкорлик учун шароит яратишдир.