Онлайн мусобақада профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Талабаларни баҳолашга ҳамкор университетларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари – профессор Ольга Маргош, доцент Елена Варанецкая-Лосик, Ўзбек-Беларус “Инновацион педагогика” қўшма факультети деканати ходимлари таклиф этилди.

Ижодий мусобақа ташкил этишдан асосий мақсад икки мамлакат талабаларининг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, икки йил давомида орттирилган билим, иқтидор, тажриба ва кўникмаларни намоён этишга йўналтиришдан иборат.

Мусобақа натижасига кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек-Беларус “Инновацион педагогика” қўшма факультети талабалари ўзларининг йўналиши бўйича тайёргарлиги, билим ва кўникмалари, шунингдек мусобақага ижодий ёндашганлиги билан юқори баҳоланди.

Ташкилотчилар ва талабалар томонидан бу каби мусобақа ва танловларни ҳар семестр якуни бўйича ўтказилиши келишиб олинди.