Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

Агентлик, жумладан: 

▫️соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; 
▫️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
▫️қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади. 

Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди. 

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди. 

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.