Эътиборлиси, дунёнинг 12та давлатидан 150 нафар ақл-идрок соҳиблари қатнашаётган ушбу мусобақанинг «А» гуруҳида ҳозирча ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов йўқотишларсиз одимламоқда.

Турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси саналмиш Абдусатторов 3-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай беларуслик Кирилл Спивакни мағлуб этди.

Мусобақада ғолибликка асосий даъвогарлардан бири арманистонлик Шант Саргисян ҳам ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. У 3-турда озарбайжонлик халқаро мастер Мурадли Мухаммад устидан ғалаба қозонди.

Шунингдек, ҳозирча яна бир арманистонлик шахматчи Тигран Арутунян ҳамда Эрон Ислом Республикаси вакили Ариан Голамилар ҳам 3 ўйиндан 3 очко жамғарган ҳолда етакчилар сафида боришмоқда.

Ёш, умидли шахматчимиз Хумоюн Бекмуродовнинг 2,5 очко билан 5-8-ўринлардан жой олиб турганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Бобир Сатторовлар ҳам худди шунча очко жамғаришган.

Мусобақа давом этмоқда.