Термиз туманидаги “Отчопар” мажмуасида улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг финал баҳслари янада шиддатли ва завқли ўтди.

Финалда "Қозоғистон" ва "Қирғизистон" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 12:4 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин – "Қозоғистон" жамоаси (Қозоғистон);
2-ўрин – "Қирғизистон" жамоаси (Қирғизистон);
3-ўрин – Қорабайир отлари маҳорат мактаби жамоаси (Ўзбекистон).

Ғолибларга пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.