Аниқланишича, ҳолат хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Фарғона вилояти ФВБ қутқарув отрядлари етиб келган.

Кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланди. Қутқарувчиларга воқеага гувоҳ бўлган шахслар ҳам ёрдам кўрсатишган. 

Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.