Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон, дея хабарга муносабат билди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
"Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!
Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва олий таълим муассасасига ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.
Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз," дейилади хабарда.