2000 йилда адашиб 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Полша фуқароси Томаш Коменда ҳукуматдан 3,5 миллион доллар миқдорида товон пули олади.
ТАСС бу ҳақда Ополе шаҳридаги округ суди қарорига асосланиб ёзмоқда.
Суд қарорига кўра, Коменда салкам 13 миллион злотий товон пули олади. Қарор қабул қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 42 та шунга ўхшаш ишлар билан танишиб чиқишган.
Таъкидланишича, Коменда 1999 йилда 15 ёшли қизчани зўрлаш ва ўлдиришда айбланган. Ўшанда унга қарши далил сифатида марҳуманинг кийимидан топилган сочлар кўрсатилган.