Рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган.
Мазкур ҳолат/касаллик мавжудлиги тиббиёт муассасалари томонидан расмий тасдиқланади ҳамда фуқарога QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади.
Ушбу тиббий маълумотнома бир йил муддатга амал қилади.
Ушбу рўйхатга қуйидаги касалликлар ва ҳолатлар киритилган:
- ўмров ва тўш суягининг синиши;
- елка камарининг синиши;
- қовурғалар синиши;
- чап ўмров суяги синиши билан боғлиқ операциялар;
- чап ўмров сохта бўғимининг синиши;
- умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (IV босқич);
- бронхиал астма (IV босқич);
- ўпканинг интерститсиал зарарланиши (фиброз ва бошқалар);
- ўпканинг бир қисмини ёки ҳаммасини (чап ёки ўнг) олиб ташлаш - лобектомия, пневмонектомия;
- III босқич ва декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги;
- оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар);
- семизликнинг III даражаси (BMI ≥ 40);
- паст бўйлик (нанизм) - 150 см дан паст;
- қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
- кўкрак қафасидаги аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз);
- ўмров, тўш, елка, курак ва қовурға соҳаларида ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги;
- кўкрак қафаси ёки қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ операциялар;
- стома мавжудлиги (сунъий чиқиш);
- кўкрак қафасининг йирик ўсмалари.