Александр Беглов уни бефарқ эмаслиги, ёрдамга шайлиги ва инсоний фазилати учун мукофотлади.
“Бугун Хайрулло Ибадуллаев билан учрашдим. Унинг жасорати ҳақидаги воқеани бутун шаҳримиз билади. У иш вақтида, ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда, деразадан қулаб тушган 7 ёшли болани ушлаб қолди. Ўзи жароҳат олди, аммо болани ушлаб қолди”, дейди губернатор ўзбекистонлик эркак кўрсатган жасорат ҳақида.
Аввалроқ Хайрулло Ибодуллаев Шавкат Мирзиёев фармони билан “Жасорат” медали билан, шунингдек, Тигран номидаги мукофот билан тақдирланган эди.