Музокаралар давомида Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни биргаликда йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, мазкур компания жаҳон электромобиллар бозорида фаол кенгайиб, барқарор ўсишни намоён этмоқда.
Учрашувда асосий эътибор ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилди. Хусусан, тайёр маҳсулот таркибида маҳаллий бутловчи қисмлар улушини босқичма-босқич кўпайтириш орқали саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва мамлакат ичида қўшимча қиймат яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Лойиҳанинг ривожланиш стратегияси ички бозорни замонавий электромобиллар билан таъминлаш, шунингдек экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиб, халқаро бозорларга чиқишни ҳам назарда тутади.
Музокаралар якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш бўйича келишувга эришди.