Департамент Вашингтон халқаро савдо қоидаларини жиддий равишда бузаётганини ва Хитойнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказаётганини таъкидлади. Пекин Оқ уйнинг ҳаракатларини қўрқитиш сиёсати деб ҳам атади.

Аввалроқ Хитой ТИВ вакили Линь Цзянь Пекин АҚШ билан савдо урушидан қўрқмаслигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, агар Вашингтон иқтисодий қарама-қаршиликни давом эттиришга қарор қилса, Хитой охиригача курашишга тайёр.

Кеча, 10 апрель куни АҚШ Хитойнинг барча товарларига бож тўловларини 145 фоизгача оширди. Бунгача улар 125 фоиз эди. Шу билан бирга, Америка маъмурияти 75 мамлакатга нисбатан индивидуал тарифларни ошириш масаласида танаффус қилишга қарор қилди, деб хабар беради kommersant.ru.